22.03.2024 18:56
1621
Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» «Сўғдиёна» устидан ғалаба қозонди

«Динамо» жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Зоминда ўтган баҳс қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари Иван Бошкович мураббийлигидаги жиззахликлар устидан ғалабага эришишди. Воҳиджон Оқбўтаевнинг узоқ масофадан урган ягона голи Самарқанд жамоасига ғалаба келтирди. 

«Динамо» Суперлига 4-турида 28 март куни Жиззахда «Металлург»ни қабул қилади.

Ўртоқлик ўйини. 22 март (жума)
«Сўғдиёна» - «Динамо» – 0:1

Гол: Воҳиджон Оқбўтаев, 35.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Артём Сокол, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарх, Бобур Ёрбеков, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Абубакр Муйдинов, Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Хуршед Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Владимир Козак, Ратиньо, Санжар Шоаҳмедов, Ҳусниддин Ғофуров, Ҳ.Иминов, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳодир Насимов, Ягр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар