22.03.2024 16:23
2006
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Локомотив» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида «темирйўлчилар»дан Собит Синдаров ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Дониёр Абдуманнопов амалдаги чемпион жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Бу жамоалар ўтган ҳафтада Суперлига доирасида тўқнаш келган ва унда «Локо» рақибидан 3:0 ҳисобида устун келганди. 

Ўртоқлик ўйини.
«Пахтакор» - «Локомотив» 1:1
Голлар: Дониёр Абдуманнопов (90) - Собит Синдаров (4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар