22.03.2024 20:34
803
Теглар
Месси «Интер Майами»нинг иккита ўйинини ўтказиб юборади

Лионель Месси жароҳат сабабли МЛС доирасидаги навбатдаги икки учрашувда «Интер Майами»га ёрдам бера олмайди.

Аргентиналик ҳужумчи жароҳати сабабли мамлакат миллий жамоасига чақирилмади.

Olé хабарига кўра, Месси «Интер Майами»нинг «Нью-Йорк Ред Буллс» (23 март) ва «Нью-Йорк Сити»га (31 март) қарши ўтадиган баҳсларини ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, Месси «Интер Майами»нинг «Монтеррей»га қарши КОНКАКАФ чемпионлари кубоги доирасидаги 3 апрел кунги баҳсигача сафга қайтади.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум клуби сафида 5 ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар