Луис Энрике «ПСЖ»нинг Чемпионлар Лигасидаги бўлажак ўйинлари ҳақида гапирди.
Парижликлар чоракфиналда «Барселона» билан тўқнаш келишади.
«Испания жамоаси билан ўйнашимиз деярли аниқ эди. Мен кўп йиллар у ерда бўлдим, аммо жамоамнинг яримфиналга чиқиши учун ҳамма нарса қиламан.
«ПСЖ»да «Барса»нинг қанча футболчиси ўйнай оларди? Тер Стеген, Араухо, Кунде, де Йонг, Гундўған, Ямал, Левандовски, шубҳасиз. Нафақат «ПСЖ»да, балки улар «Сити», «Бавария», «Арсенал»да ҳам ўйнай олишарди.
Яримфиналда кимни хоҳлайман?
Испания жамоасини, яъни «Атлетико»ни айтардим. «Боруссия» билан аллақачон гуруҳда ўйнаганмиз. Дортмунд клуби ва биз бир гуруҳдан чоракфиналга чиққан ягона жуфтликмиз.
Финалда? Пеп («Манчестер Сити») ёки Микел Артетага («Арсенал») қарши», — дейди «ПСЖ» бош мураббийи.