22.03.2024 11:02
4070
Лапорта Мбаппе ҳақида: «Реал»га ҳасад қилмайман. Унинг шартномасидаги катта рақамлар клубдаги муҳитни бузади» 

Жоан Лапортанинг фикрича, «Реал» Килиан Мбаппенинг келиши билан муаммоларга дуч келади.

«Мбаппенинг келиши сабаб «Реал»га ҳасад қилмайман. Асло. Қолаверса, улар Килиан билан шартнома имзолай олишадими ёки йўқ, билмайман. Кўрамиз. 

Менимча, муаммо юзага келади. Агар Мбаппе келса, «Реал» ўйинчиларидан бирини (Винисиус) сотиши керак бўлади, тўғрими? Чунки улар бир позицияда бирга ўйнай олишмайди. Бундан ташқари, иккаласи ҳам жуда машҳур футболчилар.

Шунингдек, Килианнинг шартномасидаги рақамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни бузади. Бу совға эмас», — деди «Барселона» президенти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар