22.03.2024 13:41
1450
Теглар
Германия 2027 йилдан «Adidas»ни «Nike»га алмаштиради

Германия миллий жамоаси 3 йилдан кейин Adidas ўрнига Nike либосларида ўйнайди. 

Nike 2027 йил бошидан Германия футбол иттифоқининг (DFB) янги техник ҳомийсига айланади ва шартнома 2034 йилгача амал қилади.

Америка компанияси Германиянинг барча ёшдаги жамоалари учун экипировкалар ишлаб чиқаради.

Маълумот учун, Adidas DFB билан 1954 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади — ўшанда немис компанияси Германия миллий жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати учун бутсалар етказиб берган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар