Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Ливияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Учрашувда Хосе Венансио Лопес шогирдлари Ливия устидан 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Вакилларимиз икки кун олдин ўтказилган баҳсда ҳам 3:1 ҳисобида зафар қучганди.
Ўртоқлик учрашуви. 22 март
Ўзбекистон – Ливия 5:2
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 8, Музаффар Аҳмаджонов 18, 21, Элбек Тўлқинов 24, 38 – Муҳаммад Саид 33, Али Шошан 37.
Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 11.Аброр Аҳметжанов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Жамшид Раҳматуллаев, 16.Суннат Анваров, 17.Музаффар Аҳаджонов, 19.Фазлиддин Ботиров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал жамоаси бу йил Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати ва кузда мамлакатимиз мезбонлигидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.