Энрике АПЛ ҳақида: «Артета «Арсенал» билан чемпион бўлишини истайман, аммо «Сити» фаворит»
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Арсенал» Англияда чемпион бўлишини истамоқда.
«Арсенал» АПЛ турнир жадвалида «Ливерпул» билан қўшҳокимлик қилаётган бўлса, «Манчестер Сити» улардан бир очкога ортда қолмоқда.
«Микел Артета «Арсенал» билан чемпион бўлишини истайман. Акс ҳолда турнирда кўп марта чемпион бўлган Пеп Гвардиоланинг АПЛ бош совринини яна ютиши тарафдориман. У ҳам қўлга киритмаса, яна бир испан мураббийи Унаи Эмери «Астон Вилла» билан АПЛни ютишини истардим.
Имкониятлар? Менимча, АПЛ чемпиони бўлиш учун «Манчестер Сити» – фаворит», – дейди «ПСЖ» устози.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар