20.03.2024 11:50
4031
Канселу: «Португалия Роналдуга боғланиб қолмаган. У 15 йил давомида Месси билан курашди, аммо футболчининг чўққиси 25-32 ёш оралиғида бўлади»

Жоау Канселу Криштиану Роналдунинг энг яхши даврлари аллақачон ортда қолганини таъкидлади.

«У — муҳим футболчи ва 15 йил давомида Лионел Месси билан «Олтин тўп» учун курашди, бироқ футболчи фаолиятининг чўққиси 25 ёшдан 32 ёшгача бўлади.

Криштиану — биз учун муҳим ўйинчи, аммо унга тўлиқ боғланиб қолмаганмиз», — деди португалиялик ҳимоячи Record'га берган интервюсида.

Аввалроқ «Ан Наср»нинг 39 ёшли ҳужумчиси 21 март кунги Швецияга қарши ўртоқлик баҳсини ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар