Франция олимпия жамоаси бош мураббийи Тиерри Анри Килиан Мбаппе футболчилик фаолиятидаги натижалари бўйича уни ортда қолдирганини айтиб ўтди.
«У аллақачон барча жабҳада мендан ўзиб кетган. Килиан – бу Франция, бу бизнинг футболимиз. Франция учун Мбаппе жуда муҳим. У ақлбовар қилмас ўйинчи.
Килиан ҳақида биладиган ягона маълумотим – у «ПСЖ»ни тарк этмоқда. Унинг қайси клубга ўтиши мен учун унчалик муҳим эмас. Аммо у «Реал»га ўтса, биламизки бу жамоа ўйинчиларини Олимпиадага қўйиб юбормайди.
Килиан француз эканидан барча ҳасад қилади. Гап футболдаги йиртқич ҳақида бормоқда. Қаерга бормай менга «Франциянинг омади чопган, таркибида Мбаппедек ўйинчиси бор», дейишади. У чинданам Франция учун жуда муҳим ўйинчи», - дейди Франция олимпия жамоаси бош мураббийи Тиерри Анри.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум клуби сафида жами 37 ўйинда 38та гол ва 8та ассист қайд этган.
Аввалроқ, Анри Мбаппени Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этишини сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.