20.03.2024 13:11
958
Теглар
Алабанинг тикланиши чўзилмоқда. Ҳимоячи қўшимча текширувлар учун Австрияга йўл олди

Давид Алабанинг тикланиши узоқ давом этиши мумкин.

COPE хабарига кўра, ҳимоячи чап тиззасидаги операциядан сўнг реабилитация билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Жараён кутилганидан секинроқ кетмоқда.

Шу сабабдан 31 ёшли футболчи Инсбрукка бориш учун «Реал»дан рухсат олди. Давид у ерда қўшимча текширувдан ўтиши керак.

Алаба охирги марта 17 декабр куни «Вилярреал»га (4:1) қарши ўйнаган ва ўша баҳсда жароҳат олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар