19.03.2024 22:27
4141
Теглар
Ямал – энг яхши ёш ўйинчи, Гюлер 5-ўринда, Майну 7-поғонада. Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди

«Барселона» вингери Ламин Ямал Goal нашрининг энг яхши ёш ўйинчилар рейтингини бошқармоқда.

Интернет-портали 2005 йилнинг 1 январ кунидан кейин туғилган энг яхши ёш ўйинчилар рейтингини тузди. Унга кўра, Ямал пешқадам бўлса, Эндрик ва Зоир-Эмери учликдан жой олган.

Топ-10лик қуйидаги футболчилардан ташкил топган.:

1. Ламин Ямал («Барселона»)

2. Эндрик («Палмейрас», ёзда «Реал»га ўтади)

3. Уоррен Зоир-Эмери («ПСЖ»)

4. Матис Тел («Бавария»)

5. Арда Гюлер («Реал»)

6. Витор Роке («Барселона»)

7. Кобби Майну («Манчестер Юнайтед»)

8. Кенан Йилдыз («Ювентус»)

9. Клаудио Эчеверри («Манчестер Сити»)

10. Лени Йоро («Лилл»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар