19.03.2024 21:18
306
Теглар
Василий Уткин вафот этди

Россиялик таниқли шарҳловчи, журналист ва «Эгриси» футбол клуби эгаси Василий Уткин 52 ёшда вафот этди. Бу ҳақда журналист Иван Карпов хабар берган.

Қайд этилишича, Василий Уткин юраги билан боғлиқ муаммо туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Василий Уткин 90-йилларда НТВ ва «НТВ-Плюс»даги фаолияти ва шарҳлари билан танилган эди. У Россиянинг бир қатор спорт сайтларида ҳам муваффақиятли фаолият юритганди. Таниқли шарҳловчининг Россия телеканалларидаги сўнгги иш жойи «Матч ТВ» бўлганди. У бир неча йилдан буён ўйинларни шарҳламаётган бўлса-да, блогер сифатида фаолият юритаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар