19.03.2024 14:59
2211
Теглар
Таниқли шарҳловчи Василий Уткин вафот этди

Унинг соғлигида муаммолар бор эди — юраги хаста бўлган.

Россиялик таниқли шарҳловчи, журналист ва «Эгриси» футбол клуби эгаси Василий Уткин 52 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда журналист Иван Карпов ўз телеграм-каналида хабар берган.

«Юрагига нимадир бўлибди. Қўрқинчли!» — дея ёзган Карпов.

Василий Уткин 1990-йиллар ўрталарида НТВ ва «НТВ-Плюс» каналларида футбол шарҳловчиси, журналист ва «Футбол клуби» кўрсатуви телебошловчиси сифатида шуҳрат қозонганди. 2010 йил 1 сентябрдан 2015 йил 31 августига қадар Уткин «НТВ-Плюс» спорт каналларида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. 2018 йил июнда Уткин «Футбол клуби» дастурини YouTube’даги муаллифлик каналида қайта тиклаганди.

«ТЭФИ» 2004 ва 2005 йилларда «Энг яхши спорт шарҳловчиси» номинациясида «ТЭФИ» мукофоти лауреати бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар