19.03.2024 21:28
2179
Теглар
Про лига. «Бухоро» Фарғонада «Қўқон-1912»ни мағлуб этди, «Машъал» «Орол» устидан ғалабага эришди

Про лига 2-тури доирасидаги икки учрашув якунига етди.

Фарғонада ўтган баҳсда «Қўқон-1912» жамоаси «Бухоро»ни қабул қилди. Фаворитлар ўртасидаги баҳсда Улуғбек Бақоев шогирдлари асосий рақиб устидан муҳим ғалабага эришди. Фозил Мусаевнинг ягона голи бухороликларга 3 очко келтирди.

Муборакдаги ўйинда эса «Машъал» «Орол»дан устун келган. Жамоага қайтган Муртазоев мезбонларнинг мавсумдаги биринчи голи ва ғалабасига муаллифлик қилди.

Про лига. 2-тур

«Қўқон-1912» — «Бухоро» 0:1

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

«Қўқон-1912»: 1. Исломжон Абдуллаев, 2. Зафар Акрамов, 3. Бобур Акбаров, 7. Фарход Мирахмадов, 11. Шаҳзод Бешимов, 17. Иброҳим Нўмонов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Исломбек Шарипов, 20. Иқболжон Маликжонов, 21.Сергей Петров, 44. Андро Гиоргадзе

«Бухоро»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Даниэль Насриддинов, 18.Фозил Мусаев, 29.Виталий Денисов, 70.Диёрбек Жалолдинов, 77.Асилбек Қайюмов, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич.

«Машъал» — «Орол» - 1:0

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев

Гол: Ҳумоюн Муртазоев, 23.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар