Остон Ўрунов бетоблиги сабаб Ҳонгконгга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Ўзбекистон миллий жамоасининг Ҳонгконгга қарши ўйини олдидан таркибда йўқотиш рўй берди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Остон Ўрунов Ҳонгконгга қарши ЖЧ-2026 саралаш босқич ўйинини ўтказиб юборади.
«Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳонгконгга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди. Жамоамиз аъзоси Остон Ўрунов бетоблиги сабабли шифокорларнинг тавсиясига кўра, Ҳонгконгдаги йиғинда қатнаша олмайди. Футболчимиз Тошкентдаги учрашувга қадар сафга қайтиши кутилмоқда», - дея ёзмоқда ЎФА.
Маълумот учун, Ҳонгконгдаги дастлабки ўйин 21 март куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар