Куртуа «Реал» машғулотида яна жароҳат олди. У бу мавсум бошқа ўйнай олмайди – Marca
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа яна жароҳат олди.
Мавсум стартида хочсимон пайлари узилиши оқибатида 8 ойга сафдан чиққан белгиялик дарвозабон тикланиш жараёнини ўтказаётган ва яқин орада сафга қайтиши кутилганди. Аммо у бугун Мадрид клубининг машғулотлари пайтида ўнг тиззасидан навбатдаги жиддий жароҳат олган.
Marca нашри хабарига кўра, 31 ёшли белгиялик дарвозабон машғулотларни кўзда ёш билан тарк этган. У жорий мавсум клуби сафида бошқа майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.
The Athletic нашри журналисти Марио Кортегана дарвозабоннинг тахминан 6-7 ҳафтага сафдан чиққанини ёзган.
Куртуа ўзининг охирги расмий учрашувини 17 июнда – миллий жамоа сафида ўтказганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар