19.03.2024 16:03
17922
Теглар
ФИФА президентининг йиллик маоши маълум бўлди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбарлигига қайта сайланганидан сўнг маоши сезиларли равишда ошди.

Италиялик функционер 2023 йилнинг март ойида ташкилот раҳбарлигига қайта сайлангач, унинг иш ҳақи ва умумий даромади янада ошган. Бу Жаннининг маоши ўтган йилга нисбатан 33%га ошганлигидан далолат беради. Бу ҳақдаги маълумотлар ФИФА томонидан эълон қилинган молиявий ҳисоботларда келтирилган. 

Қайд этилишича, Жанни Инфантинонинг 2023 йилдаги йиллик базавий иш ҳақи 2,2 миллион фунтни (деярли 2,6 млн. евро) ташкил этган. Ўтказилган мусобақалар учун ташкилот президентига тўланган бонуслар миқдори эса 1,5 млн. фунтни (1,76 млн. еврони) ташкил этган. 53 ёшли функционернинг ўтган йилги умумий даромади 3,6 млн. фунтга (4,36 млн. евро) тенг бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Инфантинонинг 2022 йилги базавий маоши йилига 1,7 млн. фунтни ҳамда турли бонуслар билан ҳисобланган умумий даромади 3,2 млн. фунтни ташкил этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар