19.03.2024 22:18
638
Теглар
Антони: «МЮ» Англия кубогини қўлга киритишни мақсад қилган»

«МЮ» яримҳимоячиси Антони «Ливерпул»га қарши кубок ўйинида (4:3) дарвозасига урган голини фаолиятидаги энг муҳимларидан бири деб атади.

«87-дақиқада киритган голим мен учун жуда муҳим эди. Бу гол бизга қўшимча бўлимларга ўтишимизни таъминлади. Сўнгги сонияларгача курашдик ва ғалаба голини ҳам урдик. Мен урган гол ўзим учун жуда қадрли, фаолиятимдаги энг муҳимларидан бири.

Бизда Англия кубогини қўлга киритиш имконияти бор ва ундан фойдаланишни мақсад қилганмиз», - дейди Антони.

Маълумот учун, «МЮ» Англия кубоги яримфиналида «Ковентри»га қарши майдонга тушса, ғолиб жамоа финалда «Ман Сити» - «Челси» ўйини ғолибига қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар