19.03.2024 09:17
1648
Ачерби «Наполи» футболчисини ирқий камситгани учун Италиянинг бўлажак ўйинларидан четлатилди

Франческо Ачерби Италия миллий жамоасининг бўлажак ўйинларидан четлатилди.

Бунга «Интер» ҳимоячисининг «Наполи» (1:1) билан баҳсда рақиб футболчиси Жуан Жезусни «негр» деб атагани сабаб бўлди. 

Ўйиндан кейин Жезус Ачерби ундан кечирим сўраганини айтди. Шунга қарамай, Италия футбол федерацияси (FIGS) 36 ёшли ҳимоячининг Венесуэла ва Эквадорга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

«Бугун эрталаб Римга — миллий жамоа машғулотларига келган Франческо Ачерби ички сиёсат талабига кўра, мураббий Лучано Спаллетти ва жамоадошларига вазиятни тушунтириб берди. 

«Нерадзурри» ҳимоячисининг сўзларига кўра, унинг ирқчилик нияти бўлмаган. Бироқ миллий жамоа ва футболчининг хотиржамлигини таъминлаш мақсадида Ачербини АҚШдаги ўйинлар учун қайдномадан чиқариб ташлашга қарор қилинди. 

Франческонинг ўрнига «Рома» ҳимоячиси Жанлука Манчини чақирув олди», — дейилади FIGS хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар