18.03.2024 22:02
1482
Теглар
Тен Ҳаг «Ливерпул» устидан 4:3 ҳисобидаги ғалаба ҳақида: «Бундай лаҳзалар ҳар қандай жамоага керак»

Эрик тен Ҳаг «Ливерпул» устидан Англия кубоги чоракфиналида эришилган ғалаба (4:3) ҳақида фикрини билдириб, «Арсенал»га қарши сентябр ойидаги ўйинда ҳакамларнинг хатосини эслади.

«Бу ғалаба бурилиш нуқтаси бўла оладими? Шундай бўлиши мумкин эди, аммо биз жуда кўп имкониятни қўлдан чиқардик. Масалан, «Арсенал»га қарши биринчи ўйинимизда 87-дақиқада ҳакам Расмус Ҳойлундга нисбатан қўполлик учун пеналтини кўрсатиши керак эди, кейин эса Гарначо сўнгги дақиқаларда гол ургач, бекор қилишди. Охирида эса рақиб гол урди ва ҳакамлар уни бекор қилишмади.

Бугунгидек драматик ғалабалар жамоага ёрдам беради. Бундай лаҳзалар ҳамма жамоага керак. Бунақаси ҳали бўлмаганди, шу боис бу биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин», - дейди тен Ҳаг ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «МЮ» Англия кубоги яримфиналида «Ковентри»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар