«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган «Ливерпул»га (4:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дастлабки 30 дақиқа бутун мавсумдаги энг яхши ўйинимиз бўлди, бир жамоа сифадида ўйнадик, аммо кейин бизда чизиқлар орасида бўшлиқлар пайдо бўла бошлади ва Европанинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйинда бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Ютқазаётганда ўзгаришлар орқали таваккал қилдик ва ўйинчилар юқорига кўтарилди. Уларнинг муносабати ажойиб эди, ғалабага ишонишди.
Рэшфорд кўп имкониятлардан фойдалана олмади. Аммо у бўйсунмас. Доим олдинга интилади ва таваккал қилади. Ўхшамаса, бошқа имконият излашда давом этади. Бу қолган футболчиларни руҳлантирди.
Бизда келажак учун тузилган жамоа бор. Диалло, Гарначо, Майну каби яхши ривожланаётган футболчиларга эгамиз.
Финалга чиқиш учун «Ковентри»ни мағлуб этишимиз, бор кучимиз билан ўйнашимиз керак.
«Ковентри»да ажойиб руҳ ва менталитет борлигини кўрдик. Улар «Вулвз»ни фантастик тарзда мағлуб этишди. Финалда ўйнаш учун қўлимиздан келганича тайёргарлик кўрамиз.
Мақсадимиз — кубокни ютиш ва ЕЧЛга чиқиш. АПЛда рақиблардан ортдамиз, аммо «Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла»га босим қилишда давом этамиз. Ҳар бир ўйин — финал», — деди нидерландиялик мутахассис ITV эфирида.