«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (3:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жуда шиддатли ўйин. «Юнайтед» биздан фарқли равишда жуда яхши бошлади. Вақтдан унумли фойдаландик ва яхши мослаша олдик.
Бизнинг ўйинимиз ажойиб бўлди, лекин ўйинни ҳал қилишимиз керак эди, аммо буни қилмадик. Битта тўп устунлигида рақиб таслим бўлмайди. Якунда ютқаздик.
Йигитлар борларини беришди. Тўғри қарорлар қабул қилишда унчалик яхши эмасдик. Натижани қабул қилиш керак. Рақиб кейинги босқичга чиқишга ҳақли ўйнади. Иккинчи бўлимда ҳаммасини тугатишимиз керак бўлган вақт бўлди, лекин буни қилмадик ва рақиб қайтди.
Ўйлайманки, футболчиларим ажойиб характер кўрсатишди. Яна бир бор қўшимча куч сарфлашди ва барчасини кўрсатишди. Мавсумдаги ўйинлар сони бўйича бизни «Манчестер Юнайтед» билан таққослаб бўлмайди. Ҳечқиси йўқ, буни ҳал қила оламиз.
Энди йигитлар миллий жамоа ўйинларига боришади, соғ-саломат қайтишларига умид қиламиз. Луис Диас ва Дарвиннинг Нунеснинг сон қисмида ноқулайлик бор. Коди Гакпонинг тўпиғи шикастланган. 4-5 кундан кейин улар яна ўйнашади, бу — ақлсизлик. Умид қиламанки, мавсумни яхши якунлаймиз.
Мухлисларимизга ҳамдардман. Бир неча ҳафтадан кейин яна «Олд Траффорд»га келамиз (АПЛ доирасида) ва яна уриниб кўрамиз.
Характер? Қандай қилиб йигитларимнинг характерига шубҳа қилишим мумкин. Йўқ. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда, ўйин якунланган бўларди. Биз улардан фойдалана олмадик ва рақиб олдинга ўтди.
Бугун кўрганларим билан фахрланаман. Йигитлар тикланиши керак, ФИФА кунларидан кейин қўлимиздан келганини қиламиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.