Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони оширилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, Ички ишлар бўлими ходими, боксчимиз Исроил Мадримовга муддатидан олдин «Майор» ҳарбий унвони берилди.
Аввалроқ, WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида «Chevrolet Tahoe» машинаси топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги «Kingdom Arena» мажмуасида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши рингга кўтарилиб, шу вақтгача енгилмаган рақибини 5-раундда нокаутга учратганди.
Шу тариқа Мадримов фаолиятидаги 10-жангида 9-ғалабасини ва чемпионлик камарини қўлга киритди.