18.03.2024 13:33
1630
Теглар
«Аякс» бир мавсумда ўтказиб юборилган голлар сони бўйича ўз антирекордини янгилади

«Аякс» бир мавсумда ўтказиб юборилган голлар бўйича клуб антирекордини ўрнатди.

Эредивизининг 26-турида амстердамликлар Роттердамнинг «Спарта» клубидан 2 бор тўп ўтказиб юборишди (2:2). 

«Аякс» бу мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда 72 бор дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу борада 1958/59 йилги антирекорд (71) янгиланди. 

«Аякс» Нидерландия чемпионатида 41 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар