18.03.2024 12:37
862
Теглар
«Аталанта» — «Фиорентина» баҳси меҳмонлар бош директори шифохонага тушиб қолгани учун қолдирилди

«Аталанта» — «Фиорентина» ўйини меҳмонлар бош директорининг касаллиги сабабли қолдирилди.

17 март куни ўтказилиши керак бўлган А Серия 29-туридан ўрин олган ўйиннинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади. 

Беллашувдан олдин «Фиорентина» бош директори Жо Бароне шифохонага тушиб қолди. 57 ёшли функционер ўйин бошланишига бир неча соат қолганида Бергамодаги меҳмонхонада ўзини ёмон ҳис қилган ва шундан сўнг Миландаги «Сан-Раффаэле» клиникасига олиб кетилган. Унинг аҳволи оғир дейилмоқда. 

Хабар қилинишича, «Фиорентина» футболчилари ва мураббийлар штаби шу сабаб стадионга келмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар