18.03.2024 20:40
1384
Теглар
АПЛ молиявий қоидабузарлик учун «Ноттингҳем Форест»ни 4 очкодан маҳрум қилади – The Guardian

«Эвертон» ва «Бернли» клубларидан кейин «Ноттингҳем Форест» АПЛ томонидан молиявий қоидабузарлик учун жазоланади.

The Guardian хабарига кўра, Премьер-лига «ўрмончилар»ни молиявий қоидабузарлик учун 4 очкодан маҳрум этишга қарор қилган. Қоидага биноан, клублар уч мавсум давомида 105 миллион фунтдан ортиқ пул йўқотишларига йўл қўйилмайди. «Ноттингҳем» эса ўтган уч мавсумдан иккитасини Чемпионшипда ўтказгани учун зарар миқдори 61 млн фунтдан ошмаслиги талаб этилганди, аммо клубнинг чиқимлари миқдори ошган.

АПЛ тез орада бу ҳақда расман эълон қилиши, «Ноттингҳем» эса апелляция бериши кутилмоқда. Клуб қоидабузарликни тан олган, аммо клуб сотиши керак бўлган ўйинчилар масаласида юзага келган муаммоларни сабаб сифатида кўрсатган.  

Маълумот ўрнида, «Форест» 4 очко йўқотса, 21 очко билан 18-ўринга тушиб кетади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар