17.03.2024 13:44
1913
Теглар
«Жирона» бош мураббийи: «ЕЧЛга чиқа олмасак, бу мен учун оғир зарба бўлади»

«Жирона» бош мураббийи Мичел Санчес Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Хетафе» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ҳар бир мағлубият бизни ташвишлантиради. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашяпмиз. «Атлетик», «Атлетико» ва «Барса» билан рақобатлашиш учун ўзимизга босим ўтказяпмиз. 

Бизда тарихий имконият бор. Агар бунга эриша олмасак, бу мен учун жуда оғир зарба бўлади.

Бизда Чемпионлар Лигасига чиқишга қодир жамоа бор, бунга лойиқмиз», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca. 

«Жирона» (62) сўнгги 6 ўйиннинг 4 тасида ютқазди ва пешқадам «Реал»дан 10 очкога ортда қолиб кетди. Кейинги ўринлардаги «Барселона»да 61, «Атлетик»да 56, «Атлетико»да 55 очко бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар