17.03.2024 16:33
482
Теглар
«Волфсбург» Нико Ковачни истеъфога чиқарди

Нико Ковач «Волфсбург» бош мураббийлигидан озод этилди.

26-турда «Аугсбург»дан учралган мағлубият (1:3) ва жамоанинг Бундеслигада 25 очко билан 14-ўринни эгаллаб тургани хорватиялик мутахассиснинг истеъфосига сабаб бўлди. «Бўрилар»ни «хавфли ҳудуд»дан 7 очко ажратиб турибди. 

«Волфсбург» 2024 йилда 10 та ўйиннинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. 

Клуб раҳбарияти «вазиятни барқарорлаштириш учун жамоага туртки бериш» зарур деб ҳисобламоқда.

«Бавария»нинг 52 ёшли собиқ мураббийи 2022/2023 йилги мавсумдан бери «Волфсбург»ни бошқараётганди. 

Немис клубини ёрдамчи мураббийлар Роберт Ковач ва Аарон Бриггс ҳам тарк этишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар