17.03.2024 16:00
696
Теглар
Винисиус: «Ўйиндан кейин голлардан кўра фойдалана олмаган вазиятларим ҳақида кўпроқ ўйлайман»

Виниcиус кўпроқ гол уриш истаги ҳақида гапирди.

«Реал» вингери «Осасуна» билан Ла Лига 29-тур ўйинида (4:2) дубл қайд этганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Нафақат мен эмас, бутун жамоа ажойиб ўйнади. Мавсумни қизғин ўтказяпмиз, жуда яхши ҳимояланяпмиз, аммо ҳужумда ҳам кўп гол уряпмиз.

Мен доим ўз ўйинимни яхшилаш ва кўпроқ гол уриш учун марказга ўтишга ҳаракат қиламан. Мураббий менга шу масъулиятни юклаган ва бундан фойда кўряпман.

Мен урилган голлардан кўра фойдалана олмаган вазиятларим ҳақида кўпроқ ўйлайман. Ўйиндан кейин гол уришимга халақит қилган хатоларим ҳақида ўйладим. Ҳар мавсумда кўпроқ гол уриш учун ҳаракат қиламан», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар