17.03.2024 10:12
2702
Теглар
Ромеро, Де Паул, Нунес ва бошқалар — ушбу мавсумда энг кўп парвоз қилган футболчилар ўнлиги тузилди

Жанубий америкалик футболчилар бу мавсумда энг кўп парвоз қилишган.

FIFPro ўйинчиларнинг мавсум давомида қанча соатлик масофани босиб ўтганини ҳисоблаб чиқди. Мавсум бошидан 2024 йилнинг 25 февралига қадар бўлган халқаро рейслар ҳисобга олинди.

Кўрсаткичлар бўйича топ-10га Жанубий Америкадан 9 футболчи ва рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган мексикалик ўйинчи кирди.

«Монтеррей» клуби ва Мексика миллий жамоаси футболчиси Херардо Артеага халқаро рейсларда 162 соат ўтказиб, 130 362 км масофани босиб ўтган.

Топ-10: қуйидагича: 
1. Херардо Артеага («Монтеррей», Мексика) —  162 соат, 130 362 км. 
2. Кристиан Ромеро («Тоттенҳэм», Аргентина) – 150 соат, 120 831 км
3. Давинсон Санчес («Галатасарой», Колумбия) – 148 соат, 119 064 км
4. Матеус Урибе («Ас Садд», Колумбия) – 130 соат, 104 894 км
5. Родриго Де Паул («Атлетико», Аргентина) – 129 соат, 104 190 км
6. Хулиан Алварес («Манчестер Сити», Аргентина) – 126 соат, 101 497 км
7. Жованни Ло Челсо («Тоттенҳэм», Аргентина) – 124 соат, 99 746 км
8. Факундо Пеллистри («Гранада», Уругвай) – 124 соат, 99 645 км
9. Гвидо Родригес («Бетис», Аргентина) – 123 соат, 98 744 км
10. Дарвин Нунес («Ливерпул», Уругвай) – 122 соат, 98 033 км.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар