17.03.2024 13:10
807
Теглар
Месси жароҳат сабаб Аргентинанинг март ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади

Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси сафида бўлажак ўртоқлик баҳсларида майдонга тушмайди.

«Интер Майами» форварди мушаклар жароҳати туфайли даволанмоқда, шу боис 23 ва 26 март кунлари АҚШда бўлиб ўтадиган Салвадор ҳамда Коста-Рикага қарши ўйинларда қатнашмайди.

Месси йиғин давомида миллий жамоа билан бирга бўладими ёки Флоридада қоладими, ҳозирча аниқ эмас.

Ҳужумчи бир кун аввал МЛС доирасидаги «Ди Си Юнайтед»га (3:1) қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар