17.03.2024 13:48
5394
Теглар
«Ман Сити» Гимараэс учун 117 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи Ла Лига клубида ўйнашни хоҳлайди

«Манчестер Сити» Бруно Гимараэсга қизиқиш билдирмоқда.

АS хабарига кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти таянч яримҳимоячиси изламоқда. Номзодлар орасида Мюнхеннинг «Бавария» клубидан Йозуа Киммих, «Астон Вилла»дан Дуглас Луис ва асосийси, «Нюкасл»дан Бруно Гимараэс бор.

«Ман Сити» Бруно учун учга бўлиб, 39 млндан — жами 117 млн евро тўлашга тайёр. 

Таъкидланишича, 26 ёшли бразилияликка бошқа топ-клублар, АПЛдан ҳам даъвогарлар бор. Футболчининг ўзи эса «Барселона»да ўйнашни орзу қилади.

Гимараэс бу мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга эришди. Унинг «Нюкасл» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар