17.03.2024 13:49
2054
Теглар
«Интер» янги шартнома бўйича Лаутарони жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи

«Интер» Лаутаро Мартинес учун янги шартнома тайёрламоқда.

Инсайдер Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, клуб ҳужумчига яхшиланган шартларда янги битим таклиф қилишга тайёр.

26 ёшли аргентиналикнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси тугашига 2 йилдан сал кўпроқ вақт қолди. 

Футболчининг агенти Алехандро Камано яқинда «Интер» спорт директори Пиеро Аузилио билан учрашиб, мижозининг келажагини муҳокама қилди. Музокаралар ижобий кечди. 

Лаутаро «Интер»да қолишни истайди ва клуб янги шартнома орқали уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи. Ҳар икки томон ҳамкорликни давом эттириш тарафдори.

Бу мавсумда Мартинес А Серияда 25 ўйинда 23 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар