17.03.2024 16:35
2450
Теглар
«Интер» Иммобилега қизиқмоқда

Чиро Иммобиле «Лацио»дан «Интер»га ўтиши мумкин.

Милан клуби 34 ёшли ҳужумчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Tuttosport. 

Чемпионлар Лигасида «Атлетико»га қарши жавоб ўйини олдидан «нерадзурри» вакиллари футболчининг агентлари билан учрашди. 

Форварднинг «Лацио» билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Аввалроқ Чиро мухлислар ҳужуми туфайли Рим клубини тарк этмоқчи экани хабар қилинганди.

А Сериянинг ушбу мавсумида Иммобиле 25 ўйин ўтказиб, 6 гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар