17.03.2024 10:13
1725
Теглар
Хави: «ПСЖ» — йирик трансферлари сабаб фаворит, аммо «Барса»да тарих ва совринлар бор»

«Барселона» бош мураббийи Хави Чемпионлар Лигаси чоракфинали қуръаси ҳақида гапирди.

Каталония клуби яримфинал йўлланмаси учун «ПСЖ» билан ўйнайдиган бўлди. 

«Эҳтимол, «ПСЖ» улар амалга оширган йирик трансферлар туфайли фаворитдир. Аммо, унутмангки, тарих ва Чемпионлар Лигасидаги совринлар бўйича устунлик биз томонда. 

Ишончим комилки, биз рақобатлаша оламиз, қўлимиздан келганини қиламиз», — деди мураббий. 

Маълумот учун, «Барселона» 5 бор ЕЧЛни ютган, Париж клуби эса бу турнирда ҳеч қачон ғолиб бўлмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар