16.03.2024 16:29
2061
Теглар
Саудия клуби Рафиня учун «Барселона»га 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Рафиня Диас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, «Барселона» ўтган ҳафтада Саудия Арабистони клублари биридан Рафиня трансфери бўйича янги таклиф олди. Унга кўра, саудлар бразилиялик вингер учун 80 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, Саудиянинг бир йўла тўрт клуби –«Ал-Ҳилол», «Ан-Наср», «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» Рафиняга қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Рафиня жорий мавсум Ла Лигада 20 ўйинда 4та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар