16.03.2024 22:02
1951
Теглар
Кейн Бундеслигада 31-голини урди ва Зеелерга тегишли рекордни янгилади

Ҳарри Кейн Бундеслигадаги дебют мавсумида голлари сони бўйича рекордни янгилади.

30 ёшли англиялик форвард Бундеслига 26-тури доирасида «Дармштадт»га қарши ўйинда (5:2) ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. 

Шу тариқа, Кейн Германия чемпионатидаги дебют мавсумида 26 ўйинда 31-голини урди. Учрашувнинг 82-дақиқасида эса жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Ушбу натижаси билан Кейн Уве Зеелерга тегишли бўлган рекордни янгилади. «Ҳамбург» собиқ ҳужумчиси янги форматда ўтган биринчи турнир – 1963/64 йилги мавсумда 30та гол уриб, рекорд қайд этганди.

Бундан ташқари, Ҳарри учун 31та гол – чемпионатларда бир мавсумдаги энг кўп гол саналади. У бунгача «Тоттенҳэм»да икки марта мавсумда 30тадан гол урганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар