15.03.2024 21:05
2423
Теглар
Суперлига. «Олимпик» «Сўғдиёна» билан жанговар дуранг қайд этиб, мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди

Суперлига 3-тури доирасидаги навбатдаги ўйин Жиззахда бўлиб ўтди.

Совуқ об-ҳаво шароитида ўтган учрашувда Жиззах жамоаси Абдураҳмонов ва Зотеевнинг голи эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бўлса-да, Зевадинов ва Одиловнинг голлари Темур Кападзе шогирдларига жанговар дурангни келтирди – 2:2.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» 3-ўйинида ҳам ғалаба қозона олмай, 2 очкога эга бўлса, «Олимпик» мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди.

Суперлига. 3-тур

«Сўғдиёна» - «Олимпик» 2:2

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

Голлар: Шоҳрухбек Абдураҳмонов 3, Олег Зотеев 41 – Александр Зевадинов 45+5, Абдурауф Одилов 53, пеналтидан.

«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 5.Жасур Ёқубов (17.Самандар Синдаров, 55), 8.Владимир Йовович, 9.Самандар Мавлонқулов (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 77), 10.Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 14.Люпчо Дориев, 22.Алексей Носко, 28.Станислав Андреев (11.Зоран Петрович, 46), 33.Олег Зотеев.

«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 10.Фаррух Мухторов (77.Темур Мамасидиқов, 56), 11.Отабек Жўрақўзиев, 18.Акбар Абдурасулов, 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев, 29.Александр Зевадинов, 37.Алишер Одилов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар