15.03.2024 10:44
1139
Салоҳ — «Ливерпул» сафида қаторасига 7 мавсумда 20+ гол урган биринчи футболчи

Муҳаммад Салоҳ кетма-кет 7-мавсумда камида 20 та гол урди.

«Ливерпул» форварди Европа Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Спарта» (6:1) дарвозасини ишғол қилди. Мисрлик футболчи голдан ташқари 2 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Салоҳнинг ушбу мавсумдаги голлари 20 тага етди — Премер-лигада 15 та, ЕЛда 4 та, Лига Кубогида 1 та. 

У клуб тарихида кетма-кет 7 мавсумда бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчи бўлди.

Муҳаммаднинг мавсумлар бўйича статистикаси қуйидагича:
2017/18 – 44 гол; 
2018/19 – 27;
2019/20 – 23;
2020/21 – 31;
2021/22 – 31;
2022/23 – 30;
2023/24 – 20.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар