15.03.2024 09:42
3477
Теглар
Германиянинг Франция ва Нидерландияга қарши таркиби маълум — Кроос қайтди

Германия миллий жамоасининг ўртоқлик ўйинлар учун таркиби маълум бўлди.

Бош мураббий Юлиан Нагелсманн Франция (23 март) ва Нидерландияга (26 март) қарши баҳсларга 26 нафар футболчини жалб этди. 

Таркибда миллий жамоадан илк бор таклиф олган 6 футболчи бор: Антон Валдемар, Максимилиан Миттелштедт, Денис Ундав (барчаси — «Штутгарт»), Максимилиан Байер («Ҳоффенҳайм»), Ян-Никлас Бесте («Ҳайденҳайм») ва Александр Павлович («Бавария»). Юқоридагилар ичида ҳимоячи Валдемар Ўзбекистонда — Олмалиқда туғилган. 

Бундан ташқари 2021 йилда миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилган Тони Кроос («Реал») қайтди.

Шунингдек, Мануэл Нойер («Бавария»), Крис Фюрих («Штутгарт»), Робин Кох («Айнтрахт»), Бернд Лено («Фулҳэм») ва Жамол Мусиала («Бавария») ҳам жамоага қайтишди. Улар турли сабабларга кўра аввалги йиғинларни ўтказиб юборишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар