15.03.2024 17:18
4357
Теглар
Европа лигаси чоракфиналига қуръа ташланди: «Милан» – «Рома», «Ливерпул» Италияга боради

Бугун, 15 март куни Ньонда Европа лигаси чоракфинал ва яримфинал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

Европа лигаси. 1/4 финал

«Милан» – «Рома»

«Ливерпуль» – «Аталанта»

«Байер» – «Вест Ҳэм»

«Бенфика» – «Марсел»

Яримфинал жуфтликлари: 

«Бенфика» – «Марсел» / «Ливерпуль» – «Аталанта»
«Байер» – «Вест Хэм» / «Милан» – «Рома».

Чоракфиналнинг дастлабки учрашувлари 11 апрел, жавоб ўйинлари эса 18 апрел куни бўлиб ўтади. Яримфинал баҳслари эса 2 май, жавоб баҳслари 9 май кунлари бўлиб ўтади. Финал 22 май куни Дублинда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар