15.03.2024 16:22
4611
Теглар
ЕЧЛ 1/4 финал ва яримфиналига қуръа ташланди: «Реал» – «Манчестер Сити», «ПСЖ» – «Барселона»га қарши ўйнайди

Бугун, 15 март куни Ньонда УЕФА Чемпионлар лигаси чоракфинал ва яримфинал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

ЕЧЛ. 1/4 финал

«Арсенал» – «Бавария»

«Атлетико» – «Боруссия» Дортмунд

«Реал» – «Манчестер Сити»

«ПСЖ» – «Барселона»

1/2 финал жуфтликлари:

«Атлетико» / «Боруссия» Дортмунд – «ПСЖ» / «Барселона»

«Арсенал» / «Бавария» – «Реал» / «Манчестер Сити»

Чоракфиналнинг дастлабки учрашувлари 9-10 апрел, жавоб ўйинлари эса 16-17 апрел кунлари бўлиб ўтади. Яримфинал баҳслари эса 30 апрел ва 1 май, жавоб баҳслари 7-8 май кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар