15.03.2024 17:59
3055
Теглар
«Бунёдкор» Иван Бубалони истеъфога чиқарди. Анвар Ғофуров бош мураббий вазифасини бажаради

«Бунёдкор» мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

«Ўзаро келишувга кўра, хорватиялик мутахассис Иван Бубало ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан тузилган шартнома бекор қилинди. «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти Иван Бубало ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдиради ва мураббийлик фаолиятига омад тилайди», - дейилади клуб хабарида. 

Маълумот учун, «Бунёдкор» 17 март куни Суперлиганинг 3-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушади. “Қалдирғочлар”ни мазкур беллашувга шу кунга қадар мураббийлар штабида Иван Бубалога ёрдам бериб келган Анвар Ғофуров тайёрлайди. Анвар Хусаинович бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар