14.03.2024 10:22
2608
Симеоне: «Коке борини берди, Гризманн оёғида тургунча ўйнади, Депай керакли вақтда ўзини кўрсатди. Ғалабага ишонгандик»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Интер»га (2:1, пен — 3:2, биринчи ўйин — 0:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мухлисларимиздан ҳайратдаман – етиб келганимизда ва ўйин бошида кутиб олиш жуда ҳиссиётларга бой бўлди. Биз бу ўйинга «Кадис»га (0:2) қарши кечган ёмон баҳсдан сўнг келдик ва тўғрисини айтсам, футболчиларга ҳозир мухлислардан ёрдам сўраш эмас, балки ёрдам бериш вақти эканлигини айтишга ҳаракат қилдим.

Мухлисларимиз «Метрополитано»да асосий рол ўйнашади ва бугун буни бутун дунё кўриши мумкин эди. Улар футболчиларимизга ақл бовар қилмайдиган рақибни енгишда ёрдам беришди.

Коке борини берди, Гризманн эса оёқлари уни кўтарганча югуришда давом этди. Мемфис майдонга тушди ва керакли вақтда ўзини кўрсатди. Биз бунга ишонгандик.

Баъзиларга кучли саккизликка кириш осондек туюлиши мумкин, аммо аслида ундай эмас», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар