14.03.2024 18:11
1540
Теглар
«Орол» – «Дўстлик» учрашуви бош ҳаками 15 майга қадар барча турнирлардан четлатилди

ЎФА Ҳакамлар қўмитаси «Орол» – «Дўстлик» (1:0) учрашувида мезбонлар голини инобатга олиб, хатога йўл қўйган бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдинов бўйича қарорини эълон қилди.

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Орол» – «Дўстлик» баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 15 майга қадар, яъни:

— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;

— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;

— Про лига баҳсларидан 6 та тур;

— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;

— U21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Маълумот ўрнида, «Орол» – «Дўстлик» учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори қуйидагича:

1-вазият: Эҳтимолий пенальти ва қўл билан ўйин

Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Орол» – «Дўстлик» баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили «Орол»нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, «Орол»нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар