Месси мушаклари зўриққани сабаб «Интер Майами»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
Лионел Месси жароҳати сабаб «Интер Майами»нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Херардо Мартино гапирди.
КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги 1/8 финали доирасида «Нешвилл»га қарши жавоб ўйинида (3:1) Месси гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 2-тайм бошида эса ҳужумчи алмаштирилди.
«Унинг ўнг оёқ мушаклари ҳаддан ташқари зўриққан. Биз таваккал қилишни хоҳламаймиз. У ноқулайлик ҳис қилди.
Менимча, Лео шанба кунги «Ди Си Юнайтед»га қарши баҳсда ўйнай олмайди», — деди Мартино Goal нашрига.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар