14.03.2024 22:16
6170
Теглар
«Ман Сити», «Реал» ва «Арсенал» – ЕЧЛ ғолиби бўлиш учун асосий фаворитлар. Суперкомпютер клублар имкониятини баҳолади

Opta статистик портали Чемпионлар лигаси чоракфинал иштирокчилари номи маълум бўлгач, турнир ғолиби бўлиш учун жамоаларнинг имкониятини баҳолади.

Суперкомпютерга кўра, турнирнинг амалдаги ғолиби «Манчестер Сити» бу йил ҳам асосий даъвогар. Opta суперкомпютерида жамланган маълумотларга биноан, «шаҳарликлар»нинг турнир ғолиби бўлиш имконияти 32,30% фоизга баҳоланган.

Ундан кейинги ўринни «Реал Мадрид» (16,87%) ва «Арсенал» (13,09%) эгаллаб турибди.

 «ПСЖ»нинг имконияти 11,80% фоизга баҳоланган, «Бавария» (10,75%) ҳам бешликдан жой олган.

Дортмунднинг «Боруссия» клубининг ғолиб бўлиш учун имконияти 5,62% фоизга, «Барселона»нинг совринни қўлга киритиш имконияти 5,38% фоизга баҳоланган. «Атлетико»нинг имконияти энг паст баҳоланмоқда – 4,19%.

Маълумот учун, ЕЧЛ чоракфинал ва яримфинал қуръаси 15 март, жума куни Ньонда бўлиб ўтади.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар