14.03.2024 14:46
1202
Теглар
Исроил Мадримовга президент совғаси - «Tahoe» автомобили топширилмоқда

Ўтган ҳафтада супер ярим ўрта вазнда жаҳон чемпионига айланган Исроил Мадримовга президент совғаси сифатида автомобил топширилмоқда.

ЎФА фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозиловнинг «инстаграм»даги саҳифасида маълум қилишича, Исроил Мадримовга бугун «Tahoe» автомобили тантанали тарзда топширилади.

 Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги «Kingdom Arena» мажмуасида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши рингга кўтарилиб, шу вақтгача енгилмаган рақибини 5-раундда нокаутга учратганди.

Шу тариқа Мадримов фаолиятидаги 10-жангида 9-ғалабасини ва чемпионлик камарини қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар