«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетико» (1:2, пен — 2:3, биринчи ўйин — 1:0) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Албатта, хафамиз. Аммо бизнинг бутун оиламиз Чемпионлар Лигасида қилган ишларимиздан фахрланиши керак. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Қўшимча вақтда бизда кўпроқ куч бор эди, лекин афсуски, жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.
Мағлубиятга ўрганмаганмиз. Хафа бўлдик, чунки Димарконинг голидан сўнг биз умумий ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинда эдик ва ўша пайтда яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди.
Ҳаммамиз тушунамизки, бундай даражадаги ўйинда деталлар ҳал қилувчи рол ўйнаши ва ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Бироқ менда ўйинчиларни қоралашга сабаб йўқ — улар қилган ишлари билан фахрланишлари керак», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «нерадзурри» ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида финалгача етиб борганди.